Шу ўқув йилидан бошлаб энг юқори баллнинг 30 фоизи ва ундан юқори баллни тўплаган абитуриентларга фанлар бўйича тест синовлари натижалари акс этган, амал қилиш муддати 3 йил бўлган сертификат берилади ҳамда уларга учтагача таълим йўналишида танловда иштирок этиши учун имконият яратилади.

Бу ҳақдаги ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

IELTS бутун дунё бўйлаб инглиз тилини билиш даражасини аниқлайдиган баҳолаш тизими бўлиб, унинг амал қилиш муддати 3 йилдир. Баъзи мамлакатларда 2 йиллиги ҳам бор, масалан, Австралияда.

Ўзбекистонда эса шу пайтгача ОТМларга қабул жараёни июнь-июль ойларида амалга оширилган. Тест синовлари эса 1 август куни бўлиб ўтар эди. 2018 йилдан ушбу тизим ўзгартирилди ва тест синовлари 1-20 август кунлари ўтказилди. Натижалари эса ҳар кунлиги эълон қилиб борилди.