Ўзбекистонда атом станцияси қурилиши нақадар хавфли? Уни қуришга неччи миллиард доллар сарфланади? "Росатом"нинг Туркия ва Беларусдаги лойиҳаларида хабар қилинган муаммолар ҳисобга олиндими?

Шу ва бошқа саволларни Би-би-си журналисти Аваз Тоҳиров Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бўлмиш "Ўзатом"нинг бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудовга берди.

Жаноб Мирзамаҳмудов лойиҳа тафсилотлари ва истиқболи ҳақида гапириш билан бирга оммавий ахборот воситаларини атом станцияси лойиҳаси борасида ваҳимали хабарлар тарқатмасликка чақирди.

Суҳбат Тошкентда бўлиб ўтган Oil and Gas Uzbekistan 2019 (Нефт ва газ Ўзбекистон) 23-халқаро кўргазма ва конференцияси ҳамда Power Uzbekistan 2019 (Энергетика, энергияни тежаш, атом энергияси, муқобил энергия манбалари) 14-халқаро кўргазмаси очилиши манзарасида ўтди.