Ўзбекистон Тожикистон орқали Хитойга ўз экспорт молларини юбориб кўрмоқда. 10 август куни Термиз шаҳридан Ўзбекистон – Тожикистон – Хитой йўналишида янги транспорт коридори бўйича тажриба-синов автокарвони йўлга чиқди.

Автокарвонда ҳар учала давлатдан иккитадан юк автомобили иштирок этаяпти.

10 августда «Termez Cargo Centr» логистика терминалидан юк ортган жами 6 та автомобил Термиз (Ўзбекистон) – Душанбе, Ваҳдат, Кўлоб, Қалъаи Хумб, Хоруғ, Кулма (Тожикистон) – Қошғар (Хитой) йўналишида йўлга чиқди. Автокарвон умумий ҳисобда 1422 км масофани босиб ўтади.

Ушбу лойиҳа муваффақиятли бўлса, Тожикистон орқали халқаро юклар мунтазам ташилиши мумкин.