Ўзбекистон ва Англия тарихида илк бор инглиз театри ўзбекистонлик ёш ижодкорлар ижросидаги "Ҳамлет" спектаклига мезбонлик қилди.

Ўзбек эмасман, ўзбекчани билмайман, аммо мазза қилдим. Ҳайратда қолдим. Бу мен учун кутилмаган бўлди. Жуда чиройли, ниҳоятда ҳаяжонли эди...

Британиялик томошабинлардан бири ўзбекистонлик ёш ижодкорлар Англияда қўйган "Ҳамлет" спектаклига ана шундай баҳо берди.

Буюк инглиз драматурги Вильям Шекспир қаламига мансуб ўлмас асарни бу гал британиялик таниқли режиссёр Жон Такер саҳналаштирган.

Ўзбекча "Ҳамлет" Ўзбекистондаги Британия кенгаши, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Лондондаги етакчи Rose Bruford College ҳамкорлигидаги уч йиллик меҳнат маҳсули бўлади.

Бунақаси на Ўзбекистон, на Британия тарихида бўлган.

Томонлар бундан кейин ҳам янги ижодий лойиҳалар устида ишлаш, театр соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи.

Ўзбекча "Ҳамлет"ни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида ҳам намойиш этишга улгурган ёш ижодкорлар эса ҳозир Тошкентда.

Мазкур спектакль Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дунканнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида қўйилган.

Англиядаги мазкур намойиш Халқаро театр симпозиуми доирасида бўлиб ўтди.