Ўзбекларга Қозоғистонда, қозоқларга Ўзбекистонда ишлаш осонлашди. 15 апрелда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнаткаш мигрантларнинг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланган.

Битим нега муҳим: бу ҳужжат икки томонлама бўлса ҳам, лекин асосан ўзбек томонига манфаатлироқдир. Энди Қозоғистонда ўзбекистонликларнинг ишга жойлашуви осонлашади.

Шунингдек, Қозоғистонга ишлаш учун борган баъзи мигрантлар қулликка тушиб қолаётган эди. Масалан, яқинда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда қулликда бўлган ўзбек муҳожирига уйга қайтишга ҳам ёрдам берган. Ҳужжат билан Қозоғистон ҳудудида вақтинча ишлаётган мигрантларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳам ҳуқуқий асос яратилди.

  • Битим қозоқ президенти Қосимжўмарт Тўқаевнинг Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев ва Қозоғистон меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазири Бердибек Сафарбаев томонидан имзоланган.