Канн халқаро кинофестивалида илк бор ўзбек фильмлари кинобозорга қўйилади. Фестивал доирасидаги "Marche du Film" кинобозорида элликка яқин ўзбек фильми иштирок этади. Бу Ўзбекистон кино саноати учун катта контент ҳисобланади.

Кинофестивалда Фестиваллар ва конгресслар саройида иккинчи марта Ўзбекистон павильони ташкил этилади.

Бундан аввалги кинобозорда ўзбек фильмларининг формати фестивал форматига тўғри келмаган.

Қизиқ томони кинобозорга ҳали тугалланмаган ва тасвирга олиш жараёни энди бошланган фильмлар ҳам олиб кетилган.

"Ҳали тайёр бўлмаган фильмларнинг постери, трейлери, ҳатто сценарийини ҳам кинобозорда сотиш мумкин. Агар маъқул келса, фильмнинг якунланадиган санаси айтилиб, шартнома тузилади. "Исҳоқхон Ибрат", "Абдулла Авлоний", "Қўқон шамоли" каби фильмлар энди ишга туширилган фильм сифатида кинобозорда сотилади", – дейди Ўзбекистон делегацияси аъзоси Шоҳира Ҳамро.

  • Фестивал Жим Жермушнинг “Марҳумлар ўлмайди” фильми билан очилади.
  • Кинофестивал 14-25 май кунлари бўлиб ўтади.