Instagram олти мамлакатда пост остидаги лайклар сонини кўрсатмайди. Энди Австралия, Бразилия, Италия, Ирландия, Янги Зеландия ва Японияда пост тагидаги юракчалар сонини обуначилари ёки саҳифага кирганлар эмас, фақатгина пост муаллифининг ўзи кўра олади, деб ёзади TechCrunch.

Бу қарор ўзининг аккаунтини бошқаларники билан солиштираверадиган фойдаланувчиларнинг руҳий соғлиғига кўрсатилган ғамхўрлик билан изоҳланмоқда. Шунингдек, одамлар кўпроқ лайклар сонига эмас, контент сифатига аҳамият беришларига ундаш ҳам кўзда тутилган.

Агар синов муваффақиятли ўтса, лайкларни бошқа мамлакатларда ҳам беркитишмоқчи.

  • Instagram тармоғига кунида 500 млн фойдаланувчи фаолдир.
  • Шулардан 64 фоизи 18дан 34 ёшгача бўлган фойдаланувчилар.
  • Ўзбекистонда барча юлдузчалар ва бошқа "богема" асосан шу ижтимоий тармоқда ўтиради.
  • Ўзбекистонда ҳам, бутун дунёда бўлгани каби, бу тармоқ фойдаланувчилари асосан шаҳарда истиқомат қиладиган аёл жинсига ва бойроқ қатламга мансубдир.