Янги тартибга кўра, республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган ўқувчилар олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади.

Ушбу имтиёз спортнинг техник ва амалий турлари, автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель бўйича мусобақалари ғолибларига тегишлидир.

5 мартда ҳукумат мусобақада ғолиб бўлган коллеж-лицей ва мактаб ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорни имзолаган.

Бунгача ушбу имтиёз спортнинг олимпия турлари, кураш, шахмат, шашка бўйича мусобақа ғолибларига берилган.