Қозоғистон депутатлари пойтахт Остона номини биринчи президент шарафига Нурсултон деб ўзгартиришмоқчи. Конституцияга шу ҳақда ўзгартиш киритишни депутатлар иккинчи ўқишда қабул қилишди. Ушбу қонун кучга кириши учун президент имзолаши керак.

Пойтахт номини Нурсултонга ўзгартириш ҳақидаги ташаббусни мамлакатнинг янги президенти Қосимжўмарт Тўқаев инаугурация вақтида таклиф қилган. Шунингдек, республикадаги барча вилоят марказларидаги бош кўчаларни Элбоши деб аташни ҳам таклиф қилган.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 19 мартда истеъфога чиққанди.