Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини сайтларни блокламасликка ва ОАВ ҳақидаги қонунни халқаро нормаларга мувофиқлаштиришга чақирди.

"Мен ҳукуматга онлайн ОАВга киришни таъминлаш бўйича бир қатор ислоҳотларни амалга оширишини сўраб мурожаат қилган эдим.

Яна бир марта таъкидламоқчиман, ҳар қандай сайтни блоклаш фақатгина истисно ҳолатларда ва халқаро стандартларга мос келгандагина оқланиши мумкин", – деган Арлем Дезир.

Ўзбекистонда очилмайдиган сайтларга мисол тариқасида ЕХҲТ вакили Fergananews, Ozodlik, Eurasianet.org, Uzmetronom ва бошқа сайтларни кўрсатган.

ЕХҲТ ҳисоботида айтилишича, сайтларнинг блокланиш сабаби келтирилмаган.

  • 2018 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон қонунчилигига зид контент жойлаштирган вебсайтларни блоклаш қоидаларини тасдиқлаган эди.
  • Қарор талабларидан бири сайтга кирмоқчи бўлган фойдаланувчи бу сайт қонунчиликка зид контент учун блокланган сайтлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида эълон кўриши керак. Бу талаб Ўзбекистонда бажарилмайди.

Ўзбекистонда блокланган сайтга кирмоқчи бўлган одам кўрадиган эълон

Россияда блокланган сайтга кирмоқчи бўлган одам кўрадиган эълон

Image result for сайт заблокирован роскомнадзором

Арлем Дезир мамлакатда фикр ва ахборот эркинлигини таъминловчи қонунларни ислоҳ қилишга чақирган.

"ЕХҲТга аъзо давлатлар ОАВ эркинлигига оид ўз қонунлари, сиёсати ва амалиёти улар ўз бўйнига олган халқаро мажбуриятларга мослигини таъминлаши керак", – дея хитоб қилган Арлем Дезир.