8 май куни Facebook ва Rais Buva телеграм каналида эстрада хонандалари Фарҳод ва Шириннинг концертига чипталар ўқитувчиларга мажбурий сотилаётгани айтилган эди.

Вазиятни ўрганган Хоразм вилоят ХТБнинг "Minbar"га маълум қилишича, концерт ташкилотчилари чипталарни сотиш бўйича ХТБга мурожаат қилмаган. Мактаб ўқитувчиларига ҳам ҳеч қандай чипталар мажбуран сотилмаган.

Вилоят ХТБнинг қайд этишича, улар ҳатто концерт бўлиб ўтишидан ҳам бехабар бўлишган.

Фарҳод ва Шириннинг концерти 9 май куни Урганч шаҳридаги "Авесто" мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Агар мажбурий обуна, чипта сотиб олиш ва шу каби ғайриқонуний ҳолатларга дуч келсангиз, ХТВнинг телеграмдаги @ustozovozibot номли ботига ёки прокуратурага мурожаат қилинг.