Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш жараёни анча енгиллаштирилган. Бу ҳақдаги низом Вазирлар Маҳкамасининг 13 майдаги қарори билан тасдиқланган дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Янги низомга биноан:

  • педагог аризасига биноан навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин. Навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра биринчи ва иккинчи малака тоифали педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди;
  • илмий даражага эга, яъни фан номзоди, фалсафа доктори ёки фан докторлари аттестацияга жалб этилмайди;
  • пенсия ёшидаги педагоглар эса ўз хоҳишига кўра аттестациядан ўтказилади. Аттестацияга жалб этилмаган педагогларнинг малака тоифа ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолади;
  • аттестация жараёнида суҳбатдан тўлиқ воз кечилади;
  • ҳудудий бошқарма ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари таркибига Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари киритилади.