Миробод туманидан Тошкент шаҳар ҳокими қабулига арзга борган ўндан ошиқ шикоятчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашувни диктофонга ёзиб олибди. Аудиоёзувни Ozodlik эълон қилган.

16 августда мирободлик шикоятчилар иккита тўққиз қаватли уй оралиғидаги болалар майдончаси ўрнида савдо мажмуаси қуриш ҳақидаги аввалги ҳоким қарорини бекор қилиш сўрови билан Жаҳонгир Ортиқхўжаев олдига учинчи марта борганида, ҳоким ҳозирга қадар жамоатчиликка кўрсатилмаган муомаласига дуч келди.

Ортиқхўжаев олдига учинчи марта келган арзчилар¸ ундан Миробод туман Нукус кўчасидаги 88-уй ва 1-Миробод тор кўчасидаги 5-уй орасидаги 60 метрлик бўш майдонни савдо мажмуаси қуриш учун хусусий тадбиркорга бериш қарорини бекор қилишни сўрайди.

Арзчилар ҳокимга 2017 йили ўшандаги шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов қарори билан машиналар тураргоҳи ва болалар майдончаси бўлган ернинг қурилишга берилганини шаҳарсозлик кодекси ва санитария талабларига зид эканини тушунтиради.

“Тўққиз қаватли уйлар орасида камида 45 метр масофа бўлиши керак¸ бу қурилиш қилинса¸ орада фақат 20 метр жой қолади - бу қонунга хилоф. Болаларимиз қаерда ўйнайди¸ қарияларимиз қаерга чиқиб нафас ростлайди? Бу ерни хусусий тадбиркорга бериш - ноқонуний. Уни ҳеч қандай аукционсиз ҳоким қарори билан сотиб юбориш эса¸ қонунни такрор бузишдир”¸ деб тушунтиради мурожаатчилар аудиоëзувда.

Видеокамера қаршисида ҳоким мурожаатчилар вакилининг муаммога оид бу изоҳини уни бўлмасдан эшитади.

Лекин мурожаатчилар "агар муаммони ҳал қилмасангиз¸ президент қабулхонасига борамиз¸ болаларимизни олиб¸ митингга чиқамиз" дейиши ортидан¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаев “тўнини тескари кийиб”¸ уларга бақир-чақир қилишга ўтган.

Делегатлар "агар муаммони ҳал қилмасангиз¸ президент қабулхонасига борамиз¸ болаларимизни олиб¸ митингга чиқамиз" дейди.

Ортиқхўжаев мурожаатчиларга судга мурожаат қилишни тавсия қилганидан сўнг, “Сиз прокуратурага¸ прокуратура судга¸ судья яна сизга юборади. Халқ устидан кулаяпсизларми? Сизда ҳокимликнинг олдинги қарорини бекор қилиш ваколати борку¸ бекор қилинг!” дейди учрашув қатнашчиларидан бир нечтаси.

Шундан сўнг Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг кескин гапиришга ўтади.

Мени судга беринглар! Истаган жойларингга боринглар! Истасангиз президентга боринг¸ истасангиз¸ худога боринг! Истасангиз¸ шикоят қилиб Брюсселга боринг! Хоҳласаларингиз¸ пикет уюштиринг! “ дейди у.

Учрашувнинг аëл арзчиларидан айримлари¸ муаммони ҳал қилмаса¸ халқнинг гапини эшитмаса¸ ҳокимдан митинг ўтказишга рухсат беришни сўрайди.

Шу ўринда Ортиқхўжаев¸ эркак арзчиларга қарата:

Эркакмисан ўзи¸ ғуруринг борми¸ мужикмисан¸ нимадан қўрқасан¸ қамалишданми”¸ деб столга уриб важоҳат билан юзланади.

Ҳиссиëтли айтишув орасида Ортиқхўжаев арзчи аëлларга :

Эрларинг борми санлани ўзи ¸ болаларинг борми¸ ғурур борми? “Мусулмон (аëл) эркак киши гапирганда ерга қараб жим ўтиради”¸ деб танбеҳ беради.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати ҳокимнинг ушбу сўзлари умумий контексдан юлиб олинганлигини айтди, деб хабар беради Kommersant.uz нашри. Нашрининг айтишича, ҳокимлик тез орада вазиятни узил-кесил аниқлаштирувчи видеони эълон қилади.

«Артель Инжиниринг» ва ДУК Tashkent-city бошқарган Ортиқхўжаев 2018 йилнинг апрелида Тошкент ҳокими этиб тайинланган.

Икки ой олдин Alter Ego Youtube-каналига берган интервьюсида Ортиқхўжаев уйи бузилишидан норозиларни фитначига чиқарган эди. Унинг айтишича, матбуотда амалдорлар ҳақида чоп этилаётган мақолаларнинг ярми буюртмадир.