Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўришни топширди.

«Республика комиссияси бир ҳафта муддатда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин», – дейилади президентнинг 8 июлда имзоланган қарорида.

Қарорда айтилишича, Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда.

Байрам тадбирларининг ўтказилиш тарзида янги шиордан бошқа муҳим ўзгаришлар йўқ.

  • Қарорда байрам тадбирларини ташкил этишда баландпарвозлик, расмиятчилик ва юзакиликка йўл қўймасдан, холислик ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида иш олиб боришга алоҳида эътибор қаратилиши урғуланган бўлса-да, бу топшириққа қанчалик амал қилинади – ҳозирча номаълум.