Жиззахда Ўзбекистон миллий университети филиали очилмоқда.

"Жойларда умумий ўрта ва мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, таълим ва тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш бўйича замонавий талаблардан келиб чиқувчи вазифаларни уддалай оладиган малакали мутахассисларга эҳтиёж катта", – дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Филиалда асосан психология ва педагогика таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади. Лекин математика ва табиий фанлар, механика, мехатроника ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ҳам ўқитилиши мумкин.

Филиал 2019/2020-ўқув йилидан, яъни сентябрдан бошлаб талабаларни қабул қилади.