1 апрелдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади.

Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида воситачи кўмагида ҳал қилиш усули.

Асосан тадбиркорлик давомида келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга татбиқ этилади.

Мажбурий ижро этиш жараёнига медиация жорий этилиши нега муҳим: бу қадам иши тошиб кетган суд ижрочилари бўйнидан анча юкни олиб, суд ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини оширади.

  • Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ундирувчининг аризаси бўйича ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга ижро иши юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
  • Тарафлар ижро предметига доир келишувга эришмаса, шунингдек, тарафлардан бири медиацияни давом эттиришдан воз кечса ижро иши қайтадан тикланади. Бунда медиация тартиб-таомилини такроран амалга оширишга йўл қўйилмайди.
  • Низолашаётган тарафлар медиация орқали келишувга эришса, давлат ижрочиси ижро иши юритишни тугатади.

Медиация жараёнига давлат ижрочиси ва давлатнинг бошқа органлари вакилларининг аралашуви тақиқланади.