Абитуриентлар энди исталган университетга ҳужжатларни яшаш жойидан узоқлашмасдан ёки онлайн тарзда юбориши мумкин.

Бунинг учун ўзига энг яқин Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz интернет порталига ҳужжатни топшириш керак бўлади.

Ўта бюрократлашиб кетган тизимдаги ижобий янгиликлардан яна:

  • абитуриент ҳужжатни 3 та исталган олий таълим муассасасига топшириши мумкин,
  • хорижий тил ва имтиҳон топишириладиган ҳудудни ҳам танлаши мумкин.

Бу йил олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш май ойидан бошланади.