Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019–2020-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларига синф журналлари ва бошқа ҳужжатларни етказиб бериш бошланди. Янги ўқув йили учун 247 372 дона синф журналлари етказиб берилади. Жумладан, 1–4-синфлар учун 99 440, 5–9-синфлар учун 108 840, 10–11-синфлар учун 39092 дона синф журнали етказиб берилади.

Бундан ташқари, мактабларга баҳолар табели, тўгарак машғулотлари журнали каби бошқа ҳужжатлар ҳам етказилади. Янги ўқув йилининг бошидан (4 сентябрдан) барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқув жараёнида фойдаланиш учун синф журналлари билан тўлиқ таъминланади.

Жорий йилда синф журналлари дизайн ва сифат жиҳатидан замон талабларига жавоб бериши, ўқитувчилар учун қулай шаклда тайёрланди.