15 августда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рейчел Айленд инглиз тили ўқитилишини ислоҳ қилишга қаратилган ҳаракатлар режаси тўғрисидаги келишув хатини имзолаган.

Лойиҳа инглиз тили ўқитувчилари малакасини мақсадли ошириш миллий тизимини самарали ташкил этишда фойдали бўлиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда Aptis for Teens тести асосида 9-10-синф ўқувчиларининг инглиз тили бўйича билимлари баҳоланади. Лойиҳага камида 150 та маҳаллий мактаб жалб этилиши кутилмоқда.

“Британия кенгаши инглиз тили ўқитилиши ҳамда мактаб тизимини такомиллаштиришда бизнинг муҳим ҳамкоримиздир. Вазирлик фикрига кўра, мактаб битирувчилари камида учта тилни – давлат, рус ва инглиз тилини билиши лозим. Бизнинг янги қўшма лойиҳамиз инглиз тили ўқитилишини яхшилаши лозим, бу эса битирувчиларимизга янги имкониятлар очади”, деган вазир Шерзод Шерматов.

  • Future English лойиҳаси инглиз тилини ўрганиш ва ўқитишда сифатни таъминлашга қаратилган глобал стратегик режани қўллаб-қувватлайди.
  • Мазкур лойиҳа мавжуд муаммоларни аниқ ва ишончли далиллар тўплаган ҳолда сифатли тадқиқот ўтказиш ҳамда натижалардан келиб чиқиб, ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига кўмаклашиш орқали ҳал этишни кўзда тутган.