Халқ таълими вазирлиги мактабларда 2859 та компютер синфи ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббусини амалга ошириш мақсадида амалга оширилади.

"Мазкур лойиҳа мактаб ўқувчиларининг компютер саводхонлигини оширишга ёрдам бериш ва Ўзбекистонда ахборот технологиялари хизматларини ривожлантириш мамлакат учун устувор йўналишлардан биридир", – деган Шерзод Шерматов.

7 июнда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва KT компанияси президенти Ю Енг Парк Ўзбекистонда ўқув-компютер синфларини ташкил этиш бўйича шартнома имзолаган.

  • Жанубий Кореянинг KT компанияси “Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш” лойиҳаси бўйича ўтказилган тендерда ғолиб бўлган.
  • Лойиҳа Кореянинг Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) ажратган $33 млн. кредит ҳисобига молиялаштирилади.
  • Лойиҳа доирасида KT компанияси 2766 та мактаб синфларига жами 2859 та компютер етказиб, ўрнатиб беради.
  • 2019 йил охирига қадар компютерлар 700 га яқин мактабга етказиб берилиши кутилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ўқув дастури, жумладан, ахборот технологияларини ўқитиш бўйича дастурларни қайта кўриб чиқмоқда.