Ота-оналар учун онлайн харита ёрдамида мактаб жойлашуви ва тегишли микроҳудудни аниқлашга ёрдам берадиган замоний хизмат ишга тушди.

Янги хизмат – gis.uzedu.uz – ота-оналарга ўзларининг микроҳудудлари ва уларнинг ҳудудларидаги мактабларни аниқлаб олиш имкониятини беради.

Ҳозир бу хизмат тест режимида ишламоқда. Онлайн харитага Тошкент шаҳридаги барча мактаблар киритилган.

Қандай ишлайди?

  • Хизматдан фойдаланиш учун сайтга кириш керак ва "Toshkent shahri xalq ta’limi bosh boshqarmasi"ни ҳамда тегишли туманни танлаш лозим.
  • Шундан кейин "Maktablarni ko‘rish" тугмасини босиш керак ва тизим харитада мактабларни кўрсатади.

Янги хизмат Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази ходимлари томонидан яратилган. Хизмат республикадаги барча мактаблар жойлашувини кўрсатади. Келажакда хизмат кенгайтирилиб, республикадаги барча мактабларнинг микроҳудудларини кўриш имконияти яратилади.

Сайтда алоқа учун маълумотлар жойлаштирилган бўлиб, фойдаланувчилар тизимни такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларни билдиришлари мумкин.