Тошкентдаги Юнусобод туманида жойлашган 17-мактабда ўзаро жанжаллашган ва буни видеога олган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилган.

13 апрелда 9-синф ва 10-синф ўқувчилари жанжалининг видеосини бошқа ўқувчи Telegram ва Instagram гуруҳларига тарқатиб юборган. Мактаб директори жанжалнинг бошқа иштирокчиларини ҳисоботдан яширган, туман ва шаҳар ХТБ ҳамда ИИБга хабар бермаган.

Ҳолатни ўрганган Мирзо Улуғбек тумани ИИБ Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси жанжаллашган ўқувчилардан бирининг ота-онасини 202 минг сўм, иккинчисининг ота-онасини 405 минг сўм жаримага тортган.

Видеони тарқатган ўқувчининг ота-онаси боласи телефондан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун 608 минг сўм тўлаган.

Мактаб директори ва ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинган.