Халқ таълими вазирлиги “Умумий ўрта таълим муассасалари 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар” мавзусида медиа-тур ташкил этди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси мутасадди вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

  • Медиа-тур доирасида умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари билан танишилди.
  • Иштирокчилар пойтахтимиздаги Касб-ҳунарга йўналтириш ва профилли меҳнат таълими Республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси билан таништирилди.
  • Олмазор енгил саноат касб-ҳунар коллежидаги ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасидаги машғулотлар фаолияти билан танишилди. Мазкур муассасага тумандаги 8 та умумтаълим мактаблари бириктирилган бўлиб, жами 773 нафар 10-синф ўқувчиларига касбий таълим берилади.
  • 19 та умумтаълим мактаби бириктирилган Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида жами 2772 нафар 10-синф ўқувчилари касбий таълим олмоқда.

Медиа-тур давомида масканда фаолият юритаётган сартарошлик, заргарлик, компьютер оператори, мебель ишлари устаси, ҳисобчи, миллий таомлар ошпази, тикувчилик бўйича ўтказилаётган машғулотлар кузатилди.

Медиа-тур сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан журналистлар саволларига жавоб берилди.

Фактлар:

  • 2018-2019 ўқув йилида жами 737 642 нафар 10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш учун 1 748 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди. Шундан 279 961 нафари 11-синф, 457 681 нафари 10-синф ўқувчиларидир.
  • 1059 та касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига 8083 та мактабларнинг 658 456 нафар ўқувчилари (89,2 %);
  • 689 та умумтаълим мактаблари базасида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига бириктирилган 1399 та мактабларнинг 79 641 нафар ўқувчилари (11,8%) жалб этилган.
  • Ҳозирги кунда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларга 51 та касб ўргатилмоқда.