ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда кўпроқ газ қазиб олиш ҳисобига, углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтиришда давом этмоқда, деб хабар беради Коммерсант нашри (матн таржимаси Tarjumon.uz'га тегишли).

Биринчи ярим йилликнинг иккинчи чораги давомида хорижий кўрсаткичларнинг сезиларли пасайишига қарамасдан, газ қазиб олиш 8 фоизга ўсди.

Компания кўрсаткичларнинг ўсишини, Ўзбекистондаги газ лойиҳаларини ривожлантириш билан, шунингдек, Россияда нефть қазиб олишни хажмини кўпайтириш билан боғламоқда.

ЛУКОЙЛ газ қазиб олиш ҳажмини 8 фоизга оширди ва 17,4 миллиард куб метрга етказди, шундан 7 миллиард кубометри Ўзбекистонга тўғри келади. Ушбу мамлакатда 2018 йил апрель ойида Қандим лойиҳасида газни қайта ишлаш комплексининг иккинчи босқичини ишга туширилиши туфайли ишлаб чиқариш 18 фоизга ўсганлиги айтилмоқда.

ЛУКОЙЛ 2020 йилга келиб Ўзбекистонда 17-18 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, ЛУКОЙЛ кўрсатгичлари иккинчи чоракда, биринчи чоракка нисбатан хорижда газ қазиб олишдаги жиддий муваффақиятсизликни (14 фоизга, 3,927 миллиард куб метргача) акс эттирди.

Компания буни мавсумийлик, шунингдек, Қандим газни қайта ишлаш мажмуасида режали таъмирлаш ва Шўртан газ-кимё мажмуаси ("Ўзбекнефтегаз" ОАЖ) томонидан Ҳисор лойиҳасини техник сабабларга кўра газ қазиб олишнинг чекланиши билан изоҳламоқда. Россияда газ қазиб олиш биринчи ярим йилликда 1,1 фоизга камайди ва 8,86 миллиард кубометрга етди.

21 июнь куни Олий Мажлис Сенатида гапирган президент Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон ҳукуматининг Россиянинг ЛУКОЙЛ компаниясидан 600 млн доллар миқдорида қарз борлигини айтган эди.

Айтилишича¸ бу қарз “Ўзбекнефтгаз” компаниясининг қишки мавсумда “ЛУКОЙЛ”дан Ўзбекистонда қазиб чиқарилган газни жаҳон бозори нархи – 146 доллардан газ сотиб олиб, ички истеъмолчиларга 40 доллардан етказиб бергани ортидан пайдо бўлган.

Президент таъкидича¸ ҳар бир куб метр ўртасидаги 100 долларлик фарқ 600 млн долларлик қарзни пайдо қилган.

Нима учун маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битимда миллий манфаатлар ҳисобга олинмаган¸ дея савол берган эди Мирзиëев. Кейинчалик нефть-газ соҳасидаги мутасаддилар Россия ширкати билан бундай келишув шартлари ўзгартирилмаслигини айтган.

Маҳаллий иқтисодчиларга кўра¸ “ЛУКОЙЛ”, “Зарубежнефтегаз”, “Газпром” каби компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида газ ва нефт конларининг ўзлаштириши маҳсулотни тақсимлаш шартларида (СРП) амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистондаги газ ва нефть конларини ўзлаштираëтган Россия ширкатлари ўзлаштирилган маҳсулотнинг 50, 60, балки 70 фоизини олиб чиқиб кетади.

“Африканинг энг қолоқ ва ўзини ўзи бошқара олмайдиган давлатларини инобатга олмаса, замонавий дунёда СРП шартларида нефть ва газ конларининг ўзлаштирилиши усулидан аллақачон воз кечилган”¸ деб ëзди жумладан davletovuz канали.