Анлиянинг "Ливерпул" футбол жамоаси Европа чемпионлар лигасидаги иштироки учун бу мавсум 110 миллион еврога яқин пул олади.

Mirror нашри хабарига кўра ЕЧЛда қатнашгани учун клуб 74,35 млн. евро ишлаб олган. Шундан 19 миллиони мусобақадаги ғолиблиги учун ажратилган. Бундан ташқари, "Ливерпул" телевизион ҳуқуқларини сотишдан 31 млн. евро фойда кўради.

1 июн куни Мадридда Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтганди. Англиянинг икки жамоаси – "Ливерпул" ва "Тоттенҳэм" ўртасидаги ўйинда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу уларнинг ЕЧЛ тарихидаги олтинчи соврини.

Mirror нашрининг ёзишича, "Тоттенҳэм" ЕЧЛда "Ливерпул"дан атиги 1 млн. евро камроқ пул ишлаган.