Lenovo дунёда биринчи бўлиб эгилувчан экранли персонал компьютерни тақдим этди. Компания бу компьютер устида уч йилдан буён ишлаётган эди.

Эгилувчан экранли компьютерлар 2020 йили ThinkPad X1 сифатида сотувга чиқарилиши режаланган.

  • Асосий мақсад таблет эмас, экрани катта, аммо кўтариб юришга қулай бутун бошли компьютерни ишлаб чиқишдир.

Эгилувчан компьютер нега керак: эгилувчан смартфонни тақдим этган Samsung ва Huawei каби компаниялар ихчам смартфонни олиб, уларни катталаштирмоқчи. Lenovo эса катта ноутбукни олиб, уни ихчамлаштирмоқчи. Натижада компания оғирлиги бир килограмдан кам 13.3-inch 4:3 2K OLED дисплейли персонал компьютер яратди. Бу PC Windows ОТ ва "Intel CPU"га эга бўлади.

Фото: The Verge
Фото: The Verge
Фото: The Verge
Фото: The Verge