Масофавий таълим соҳасидаги машҳур Хон академиясининг маърифий видеолари ўзбек тилига таржима қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳукумат ҳам бу платформани маҳаллийлаштириб, оммалаштиришни маъқуллаган. Шу мақсадда “Билим онлайн” нодавлат-нотижорат таълим ташкилоти тузилган.

Бироқ ушбу ташкилот ўз номи билан нотижорий ташкилот бўлиб, кўзланган мақсадга эришиш учун ҳомийлик, хайрия маблағларига муҳтож. Шу мақсадда лойиҳа раҳбари Ботир Орифжонов ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, бошланган ишни охирига етказишда ёрдам сўраган, хайрия маблағлари орқали қўллаб-қувватлашни илтимос қилганди.

Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва ўқиётган ўзбекистонликлар мазкур ташаббусни биринчилардан бўлиб олқишлаб чиқишди. Кореядаги ватандошларнинг хайрия маблағларини йиғиш мақсадида Шинҳан банкда (신한 은행) махсус ҳисобрақам очилди.

Хайрия маблағи ўтказиш учун ҳисобрақам

110-496-181-528

Боғланиш учун телефон: 010-8729-1827.

Қўшимча маълумотлар учун: Жавоҳир Иззатуллаев, Dong-A университети Халқаро алоқалар бўлими амалиётчиси. Телефон рақами: 01059576596, Twitter @thejavohir, Telegram @javohirga_murojaat_bot.

Хайрия акцияси ташкилотчиларидан бери, Сежонг университети халқаро алоқалар бўйича координатори Отабек Жўраевнинг маълум қилишича, ҳар куни тушган пуллар ҳақида маълумот бериб борилади.

Хайрия акцияси орқали шу пайтгача йиғилган маблағ
Телеграмдаги "Xan akademiyasiga yordam (Korea)" гуруҳидан скриншот.

Хон академиясига ёрдам беришни мақсад қилган Кореядаги ўзбеклар учун "Телеграм"да махсус гуруҳ ҳам очилган. Акция ташкилотчилари Жанубий Кореядаги холис ёрдам бермоқчи барча ўзбекистонликларни гуруҳга қўшилишга чақиради. Бу гуруҳда хайрия акцияси тўғрисидаги ҳар қандай саволингизга жавоб олишингиз мумкин.

“Билим онлайн” нодавлат-нотижорат таълим ташкилоти директори Элбек Баҳромовнинг айтишича, шу пайтгача GoFundMe платформаси орқали 11800 доллар (9142 фунт стерлинг) йиғилган. Click ва Payme орқали 27 апрелгача йиғилган маблағ 17 721 074 сўмни ташкил этади.

PayMe орқали юборилган пуллар.

Хон академияси платформасини ўзбекчалаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки 50 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратган. Аммо шарти бор: ташкилот бу грантни олиши учун белгиланган муддатда яна шунча миқдорда, яъни $50 минг хайрия ёрдами тўплаши керак. Муддат 4 май куни тугайди. 4 майга қадар белгиланган миқдорда хайрия маблағи тўпланмаса, банк грантни бермайди.

Хон академиясининг ўзбек тилидаги версияси яратилиши сизга боғлиқ бўлиб турибди.

Банк орқали сўмда пул ўтказиш учун:

Ҳ/р: 20212000400980475001
СТИР: 207290667
Ташкилот номи: “Bilim Onlayn” ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.

Қабул қилувчи банк: “Aloqabank” АТБ
МФО: 00401
СТИР: 200829053
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй.

АҚШ долларида пул ўтказиш учун:

Ҳ/р: 20212000400980475001
Ташкилот номи: “Bilim Onlayn” ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: “Aloqabank” АТБ
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй.
SWIFT: SCLUZ22

Телеграмдаги расмий канал:
https://t.me/xanakademiyasi (Алоқа учун: @xanakademiyasi_admin)
E-mail: team@bilimonlayn.uz
Боғланиш учун телефон:
+998971309050

Хон академияси дарслари ўзбек тилида берилиши нимаси билан муҳим: Ўзбекистонда халқ таълимининг сифати паст, дарсликлар маънан эскирган. Халқ таълими вазирлиги томонидан бу борада муайян ишлар қилинаётган бўлса ҳам бу муаммоларни ҳал қилиш ҳали анча вақтни олади. Хон академиясининг 30 дан ортиқ фан бўйича тайёрланадиган ўзбекча дарслари бу камчиликларни қисман ўнглашга ёрдам беради. Шунингдек,

  • масофавий таълим мутлақо бепул бўлиб, ҳар бир ўқувчига ўзи хоҳлаган вақтда, шароитидан келиб чиқиб, мустақил таълим олиш имконини беради;
  • бу таржималар ўзбек тилини янада бойитади. Таълим, илм-фан оламидаги охирги янгиликлар ўзбек тилида етказиб берилади.

Истисно тариқасида www.khanacademy.org платформасига барча интернет провайдерлари ва мобиль операторлари орқали бепул кириш имкониятини таъминлади.

2006 йили MIT битирувчиси Салмон Хон видеодарслар орқали беморлиги учун мактабга боролмай қолган жиянига математикани ўргатмоқчи бўлган. Унинг бу дарслари оммалашиб кетгач, у Хон академиясига асос солади.

  • Академия хайрия маблағлари ҳисобига молияланади. Ҳозир “Google”, “Bill & Melinda Gates” фонди томонидан молиявий қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
  • Академиянинг онлайн таълим платформасида 10 мингдан ортиқ маъруза, 100 мингдан ортиқ интерактив машқ жамланган. Улар 30 дан ортиқ тилга таржима қилинган.
  • Дунё бўйлаб ҳар ойда 40 миллионга яқин ўқувчи, 2 миллионга яқин ўқитувчи Хон академияси материалларидан фойдаланади.