72-Канн кинофестивалининг танлов дастури эълон қилинди. Танловда 19 та фильм иштирок этади, шунингдек, рўйхатга Квентин Тарантинонинг узоқ кутилган “Ҳолливудда бир кун” фильми ҳам қўшилиши мумкин.

  • Фестивал Жим Жермушнинг “Марҳумлар ўлмайди” фильми билан очилади. Таниқли мусиқачилар Тома Уэйтс, Селена Гомес ва Игги Поплар қатнашган ушбу комедияда зомбилар ҳақида ҳикоя қилинади.
  • Бу йил кинофестивал географияси ҳар доимгидан ҳам салмоқли. Танловда иштирок этаётган Педро Альмодоваранинг “Дард ва шон” фильмида режиссёр ўз ҳаётини ҳам касбий фаолият, ҳам шахсий томондан таҳлил қилади. Ушбу фильмда Пенелопа Крус ва Антонио Бандерас бош ролларни ижро этган.
  • Танловда Осиё фильмларидан Пон Жун Хонинг “Паразитлар” фильми тақдим этилади. Фильмда бой оила ҳисобига кун кечирадиган камбағал оила ҳақида ҳикоя қилинади.

Танловда, шунингдек, қуйидаги фильмлар ҳам қатнашади:

  1. "Сотқин” – Марко Беллоккьо.
  2. "Ёввойи ғоз кўли" – Дяо Инань.
  3. "Ёшгина Аҳмад" – Жан-Пьер Дарденн ва Люк Дарденн.
  4. "Худойим" – Арно Деплешен.
  5. "Атлантика" – Мати Диоп.
  6. "Матиас ва Максим" – Ксавье Долан.
  7. "Кичкина Жо" – Жессика Хауснер.
  8. "Кечирасиз, соғиндик" – Кен Лоуч.
  9. "Инкор қилинган" – Лаж Ли.
  10. "Радегунд" – Терренс Малик.
  11. "Бакурау” – Клебер Мендонса Фильо ва Жюлиано Дорнель.
  12. "Бекорчилар" – Корнелиу Порумбойю.
  13. "Оилавий дам олиш" – Айра Сакс.
  14. "Ёнғиндаги ёш аёллар портрети" – Селин Скьямма.
  15. "Бу жаннат бўлса керак" – Элиа Сулаймон.
  16. "Сибил" – Жюстин Трие.

Каннда тақдим этиладиган фильмлар услуб ва жанр жиҳатидан турличадир, жумладан машҳур қўшиқчи Элтон Жоннинг ҳаёти ҳақидаги “Рокетмен” ва машҳур футболчи ҳақидаги “Диего Марадона” фильмлари ҳам Каннда танловдан ташқари намойиш этилади.

Канн кинофестивалининг биз учун муҳим томони шуки, кинофестивалда Фестиваллар ва конгресслар саройида иккинчи марта Ўзбекистон павильони ташкил этилади.

Кинофестивал 14-25 май кунлари бўлиб ўтади.