Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида мактаб ўқувчилари билан русча қўшиқ айтди.

У иккинчи жаҳон урушида СССРнинг рамзий қўшиқларидан бирига айланган "Катюша"ни куйлади.

2018 йилнинг 2 ноябрь куни Бухорога келган россиялик машҳур сиёсатчи Владимир Жириновский Бухоро ҳокимини амир деб мақтаган видео ижтимой тармоқларга чиқиб кетган эди.

Жириновский унинг шарафига ёзилган дабдабали дастурхондан мамнун бўлган ва 75 га кириб бунақасини ҳали кўрмаганини айтган.