Давлат муассасалари ҳамда ташкилотларида (автовокзаллар, аэропортлар ва темирйўл вокзалларида, паркларда) гўдаклар учун махсус жойлар ташкил этилади. Бу депутатлар 12 июлда қабул қилган қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Қонунчилик палатаси “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги қонунни учинчи ўқишда қабул қилган.

  • Қонун лойиҳасининг мақсади – она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқатларига доир белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаш.
  • Ҳужжат гўдак ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқатлари, кичик ёшдаги болалар, сунъий озиқлантириш, қўшимча овқат каби асосий тушунчалар изоҳланган.