Президент мактабларининг асосий имтиҳонларидан йиқилган, бироқ синовларда юқори балл олган номзодлар Республикамиздаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Minbar аввалроқ ўз манбасига асосланиб хабар берган эди.

Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилишича, ихтисослаштирилган мактабларга 5- ва 7-синфга ўтаётган ўқувчилар қабул қилинади. Ихтисослаштирилган мактаблар ва уларда ўқишга тавсия этиладиган ўқувчилар рўйхати тез орада pm.xtv.uz сайтида эълон қилинади.