Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари, атоқли адиблар номи билан аталувчи ижод мактаблари ва мактаб-интернатларида ўтказилган тест натижалари 2019 йил 30 август куни Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинади.

Имтиҳонлар шу йилнинг 21–26-август кунлари бўлиб ўтганди. Давлат тест маркази томонидан тест шаклида ўтказилган имтиҳонда жами 30526 нафар ўқувчи иштирок этган. Жумладан, ижод мактаблари имтиҳонларида 1160 нафар, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари имтиҳонларида 16912 нафар, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатлари имтиҳонларида 12454 нафар ўқувчи қатнашган.