Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги аниқ, табиий, филология фанлари ва касбга ихтисослашган давлат мактабларига 2019/2020-ўқув йили учун қабул жараёнлари 1 августга қадар давом этади.

"Бундай мактабларда иқтидорли ўқувчилар ҳар томонлама чуқур билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Энг асосийси, мазкур мактабларда ўқувчилар ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, маълум бир ихтисослик бўйича фанлардан чуқурлаштирилган ҳолда ўтилаётган дарслар орқали таълим олади", – дейилади ХТВ хабарида.

Ихтисослашган мактаблар манзиллари:

  • Аниқ фанларга ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри Олмазор тумани Себзор даҳаси.
  • Филология фанларbга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри Оққўрғон кўчаси 32-уй.
  • Мирзо Улуғбек номидаги математика, астрономия, физика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчаси 153-уй.
  • Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри Учтепа тумани Шайхзода кўчаси 12-мавзе, Хуросон маҳалласи.
  • Касб-ҳунарга йўналтириш ва профилли меҳнат таълими республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Жаҳон Обидова кўчаси 7-а уй.
  • Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. Тошкент шаҳри Зиё кўчаси 4-уй.