25 апрелдан Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги, Тошкентда жойлашган ихтисослаштирилган мактабларда “Очиқ эшиклар куни” бошланди. У 27 апрелгача давом этади.

Барча ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари намунали мактаблар фаолияти билан танишишлари мумкин. “Очиқ эшиклар куни” ўтказиладиган мактаблар:

  • 25 апрель – Касб-ҳунарга йўналтириш ва профилли меҳнат таълими республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (Мирзо Улуғбек тумани Жаҳон Обидова кўчаси 7-а уй);
  • 25 апрель – Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (Учтепа тумани 12-мавзе, Хуросон маҳалласи);
  • 26 апрель – Мирзо Улуғбек номидаги математика, астрономия, физика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчаси 153-уй);
  • 27 апрель – Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (Тошкент шаҳри Оққўрғон кўчаси 32-уй);
  • 27 апрель – Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (Тошкент шаҳри Олмазор тумани Себзор даҳаси);
  • 27 апрель – Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчаси 1-уй).