22–24-июлда бўлиб ўтган Президент мактабларининг якуний имтиҳонлари натижаси маълум бўлди. Жавоблар Cambridge Assessment International Education ташкилотининг сайтида эълон қилинди.

11426 нафар номзоддан 576 нафари (ҳар бир ҳудуддан 144 нафардан) Президент мактабларига ўқишга қабул қилинди.

Натижаларни онлайн текшириш учун:

1) Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб-сайтига кирасиз.
2) Талабгор топширган ҳудуд (Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси)ни танлайсиз!
3) Сўнгра Президент мактабларига топширган синфи (5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф)ни танлайсиз.
4) Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини (CTRL+F) босиб, cизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақами орқали номзоднинг натижасини биласиз. Якуний босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади. Якуний босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.

Президент мактабларининг 6-синфида ўқиш учун ҳужжат топширган ўқувчиларнинг натижалари (Тошкент шаҳри)
Президент мактаблари синовида бир хил натижа кўрсатганлар қандай танланади?

Президент мактаблари ва Cambridge Assessment International Education жамоасининг эслатишича, 5- ва 6-синфлар учун муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 80 фоизи ҳамда инглиз тилидан умумий 50 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 20 фоизини ташкил этади.

Масалан, 5-синф номзоди танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлардан 21 тасига тўғри жавоб берган ва инглиз тилидан умумий 50 баллик саволардан 39 тасига тўғри жавоб берган бўлсин. Бунда номзоднинг жами тўплаган бали қуйидагича ҳисобланади:

(21/40)*80 + (39/50)*20 = 57,6

Ушбу мисолда номзод муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 42 балл ва инглиз тилидан умумий 15,6 балл тўплаган, натижада номзоднинг жами тўплаган бали 57,6 га тенг бўлади.
7-, 8-, 9- ва 10-синфлар учун муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш бўйича умумий 40 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 60 фоизи ва инглиз тилидан умумий 55 баллик саволлар жами тўпланган балнинг 40 фоизини ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сонли қарори билан тасдиқланган “Президент мактаблари тўғрисидаги” низомнинг 41-бандига асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот – Cambridge Assessment International Education томонидан амалга оширилади. Натижалар аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.

Шунингдек, Президент мактаблари номзодларига қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш тартиби бўйича маълумотларни расмий веб-сайт орқали олишингиз мумкин.

Эксперт: "Президент мактаблари имтиҳонларининг жавоблари Британияда текширилади, уларни сохталаштириб бўлмайди"

5- ва 7-синфлар кесимида юқори балл олган ўқувчилар бошқа ихтисослашган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши режалаштирилган.

Президент мактабига қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари учун учрашув ташкил этилиб, мактабга ҳужжатларни расмийлаштириш ва таълимга оид бошқа маълумотлар берилади. Учрашув ўтказиладиган сана ва манзил Халқ таълими вазирлиги расмий сайти орқали эълон қилинади.