“Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимлари дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлди, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатишнинг алоҳида тартиби белгиланди.

  • Ички ишлар бўлимининг тергов бўлинмалари раҳбарлари, терговчилари ва суриштирувчиларига нисбатан фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар прокурорлари жиноий иш қўзғата олади.
  • Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбари, бўлинмалари раҳбарлари ва терговчилари устидан фақат бош прокурор ёки унинг ўринбосарлари иш қўзғай олади.

Ўзбекистонда бундай ҳуқуқ депутатлар, сенаторлар, судялар ҳамда прокуратура ходимлари, ДХХ хизматчилари ва адвокатларда бор.

Ушбу қонунга бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган:

  • ички ишлар бўлимларига ишга олиш шартлари оғирлаштирилди. Давлат ташкилотларидан ўз айби билан бўшатилганлар, қандай жазо олгани ёки судланганлиги олиб ташланган ёки амнистияга тушганидан қатъи назар, барча судланганлар ишга мутлақо олинмайди.

Полковник даражасигача унвонга эга бўлган офицерларнинг хизмат муддати 55 ёшгача узайтирилди. Аввал 50 ёш бўлган. Аёлларнинг ҳам хизмат муддати, махсус унвонидан қатъи назар, 45 ёшдан 50 ёшгача узайтирилди.