Ҳамид Исмоилнинг “Жинлар базми” романи Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 20 минг евролик адабий мукофотини қўлга киритди. Бу романни мунаққидлар "Ўзбек тахтлар ўйини" деб таърифлаган.

  • Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг адабий мукофоти Марокашдан Мўғулистонгача, Эстониядан Мисргача, жами 40 та мамлакат ёзувчиларини қамраб олган. Мукофот инглиззабонлар учун ҳам тааллуқли бўлган, умуминсоний ғоя ва муаммолар тасвирланган полифоник асарларга берилади.

“Жинлар базми” романи Буюк Британияда инглиз тилига ўгирилган. Роман 2017 йили “Академнашр” нашриётида “Жинлар базми ёхуд катта ўйин” номи билан ўзбек тилида ҳам нашр қилинган.

Танловда иштирок этган роман ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилинган биринчи романдир. “Жинлар базми” романи икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Ойхон тақдири қаламга олинади. Иккинчи қисмда эса таниқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг қамалиши ва 1930-йиллардаги зиёлилар қатағони фожиаси очиб берилади. Романни инглиз тилига инглиз таржимонлари Доналд Рейфилд ва Жон Фарндон таржима қилишган.

  • Финалда латвиялик ёзувчи Нора Икстен ва поляк ёзувчиси Олга Токарчук ҳам иштирок этган.
  • 2018 йилда мукофотни турк ёзувчиси Бурҳон Сенмез “Истанбул, Истанбул” романи учун қўлга киритган эди.
  • 1949 йилда туғилган Ҳамид Исмоилнинг “Боғ”, “Саҳро” каби шеърий тўпламлари, “Муртад”, “Темирйўл” каби насрий асарлари чоп этилган.
  • 1992 йилда ёзувчи профессионал фаолияти деб Ўзбекистондан Буюк Британияга чиқиб кетишга мажбур бўлган ва шундан бери Ўзбекистонда "исталмаган шахс" ҳисобланади.
  • Ҳамид Исмоил BBC телерадиокорпорациясида фаолият юритади.