Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ички ишлар вазирлигининг автоспорт марказини бориб кўрди.

“Президент Бердимуҳамедов янги Nissan спорт автомобилини кўздан кечирди ва уни синов тариқасида ҳайдаб кўрди. Сўнгра, мамлакат раҳбари ҳақиқий пойгачи маҳоратини намойиш қилиб, дрифт-трассада юқори даражали виражларга кирди”, — дейилади Туркманистон Ахборот Агентлиги тарқатган хабарда.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов кўп қиррали истеьдод соҳибидир. Маҳоратли отчопар ва спортсмен бўлишдан ташқари, президент шеър ёзади, мусиқа басталайди ва ҳаттоки рэп айтади. У, шунингдек, қурол-яроғнинг барча турларидан профессионал тарзда фойдалана олади.