Гонконгда ўн минглаб одам норозилик билдириб намойишга чиқди ва полиция уларга қарши «ўт очди». Полициячилар билан намойишчилар орасида қаттиқ тўқнашув рўй берган.

Гонконгликлар экстрадиция тўғрисидаги қонун лойиҳасига норозилик билдиришмоқда. Бу қонун муайян давлат қонун-қоидаларини бузган шахсни шу давлатга топширишни кўзда тутади. Гонконгдаги қонун лойиҳаси гумонланувчиларни Хитойга экстрадиция қилиш ҳуқуқини беради. Гонконгликлар шундан хавотирланишаяпти, намойишчилар қонун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашни кафолатламайди дейишмоқда.

Қонун тарафдорлари эса бу ўзгариш Гонконгни жиноий маконга айланиш хавфидан сақлаб қолади деб ҳисоблайди.

Қонун лойиҳасига қарши намойишлар бир неча кун олдин бошланган.

«Гонконгда демократия 1997 йилдан бери ёнғин остида қолмоқда», – деб ёзади Guardian нашри.

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой ва Гонконг ҳукуматини намойишчиларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга даъват этди. Намойишчилар ушбу даъват туфайли қонун лойиҳасини бекор қилиш хусусидаги чақириқдан воз кечишмоқчи эмас.

«Бу мен кўрган энг катта намойишлардан бири, умид қиламанки, улар Хитой ҳукумати билан муросага келишади», – дейди Трамп Оқ уйдаги нутқида.

Буюк Британия ҳукумати эса Гонконгнинг мухториятини сақлаб қолишга чақирди.

Фото: Kin Cheung/AP
Фото: Kin Cheung/AP
Фото: Kin Cheung/AP

Намойиш ҳали тўхтамаган, қонун лойиҳаси эса жума куни ўқиб эшиттирилиши айтилмоқда.

Фото: Geovien So/SOPA Images/REX/Shutterstock
Фото: Kin Cheung/AP