"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, пайшанба кунидан бошлаб Ўзбекистонда ҳавонинг кескин исиб кетиши кутилаяпти.

"11 – 18-июл кунлари мамлакатда жазирама бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 5-7 даража юқори бўлади. Кундузлари 40-42 даража, жанубда ва чўлларда 43-45 даража иссиқ бўлади", – деб хабар беришди синоптиклар.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши эҳтимоли бор.

"11 – 18-июл кунлари жазирама туфайли Тожикистон ва Қирғизистондаги музликлар эриши сабабли республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи бор", – дея огоҳлантирмоқда "Ўзгидромет".

Гармсел – кучли қуруқ ва иссиқ шамол. Ўртаосиёда водийларда деярли шамол бўлмаса ҳам кузатиладиган жазирама иссиқни гармсел дейишади.