Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқов "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори этиб тайинланган. 2017 йилнинг августидан бери ушбу лавозимда Фурқат Зокиров ишлаб келаётган эди.

Фурқат Зокиров Отабек Мусаев ўрнига келган бўлса, 2016 йилнинг январида раҳбарлик лавозимини эгаллаган Отабек Мусаевдан олдин Аҳмаджон Умаров "Ўзбеккино" раҳбари бўлган.

"Рокировка" сабаби ҳозирча маълум эмас.

Minbar манбаларининг маълум қилишича, Республика маънавият ва маърифат марказига ҳам янги раҳбар тайинланган. Айни пайтгача ушбу вазифани "Миллий тикланиш" демократик партияси раислигига сайланган Алишер Қодиров бажариб келаётганди.