Туркиянинг Nurol Makina ширкати Ўзбекистон қуролли кучларига илк 24 та Ejder Yalcin жанговар зирҳли машинасини етказиб берди. Бу ҳақда ширкат раҳбари Энгин Айколга таяниб TopWar нашри хабар тарқатди.

7,62 миллиметр калибрдаги пулемётлар ўрнатилган Ejder Yalcin зирҳли машиналарини сотиб олиш тўғрисида “Ўзбекавтосаноат” турк ширкати билан 2017 йилнинг октябрида меморандум имзолаган эди.

Меморандумда Ўзбекистон ҳудудида Nurol Makina билан ҳамкорликда мингта Ejder Yalcin жанговар зирҳли машинасини хорижга сотиш ҳуқуқи билан ишлаб чиқариш ҳам назарда тутилган.

Image result for ejder yalçın 4x4

Ejder Yalcin йўлтанламаснинг таги V-симон бўлган зирҳли корпуси миналар, пистирмадан бўладиган ҳужумлардан яхши ҳимоя қилади. Экипаж икки ҳайдовчи ва тўққиз нафар десантчидан иборат.

Ўзбекистон қуролли кучлари учун 7,62 миллиметр калибрдаги пулемётлар ўрнатилган варианти танланган. Турк зирҳли машиналари Ўзбекистон – Афғонистон чегарасини қўриқлашда ишлатилади.

Image result for ejder yalçın 4x4

Ўзбек қуролли кучлари сўнгги йилларда ўз жанговар потенциалини кучайтириб келмоқда. Хусусан, 2019 йилда Ўзбекистон Россиядан кўп мақсадли «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олган. Ўзбек қуролли кучлари Россиянинг катта калибрли «Корд» пулемёти билан қуролланган "жанговор буханка" УАЗ-39094, "Тайфун-К" 4х4 минадан ва пистирмадан ҳимояланган зирҳли автомобилларидан фойдаланаётгани ҳам маълум бўлди.