1. Summit Sierra” мактаби (Сиэтл, АҚШ)

Ўзига хос хусусияти. Ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашилади

Ушбу хусусий мактаб 2015 йили очилган. Муваффақиятининг сири оддий: индивидуал ёндашув плюс энг янги технологиялар. “Summit Sierra” ўқувчилари ўз таълимини мустақил равишда идора қилишади. Ҳар куни болалар ярим соат ўқиш, ярим соат математик масалаларни ечиш билан шуғулланади.

Фото: summitvoices.com

Бундан ташқари онлайн-курслар ўтишади, муаллимлар билан ўз карьераси ва келажаги ҳақида суҳбатлашишади. Буларнинг ҳаммаси болаларга мустақиллик, масъулият ва ўзига ишонч ҳиссини ривожлантиришга ёрдам беради.

Фото: sierra.summitps.org

Дарвоқе, Билл Гейтснинг айтишича, келажакда таълим тизими мана шу ёндашувга асосланади.

Фото: 4synapses.com

“Ørestad” гимназияси (Копенгаген, Дания)

Ўзига хос хусусияти. Деворсиз мактаб

Ташқаридан қараганда мактаб шишадан ясалган улкан кубга ўхшайди. Гимназия асосан медиа, оммавий коммуникациялар ва замонавий маданиятга ихтисослашган. Бу ерда фақат келажакда қайси касбни танлаши аниқ бўлган ва иложи борича кўпроқ амалий кўникмаларни эгаллашни хоҳловчи юқори синф ўқувчилари таълим олади. Жой кенглиги туфайли мулоқот ва муомалани, кўпроқ ҳамкорлик қилишни ўрганишади. “Биз ўқувчиларимиз қўшма тадқиқотлар ўтказишини ва реал муаммоларни ҳал қилиш устида биргаликда ишлашларини истаймиз. Билим беришнинг ўзи етарли эмас, бу билимларни амалда қўллашни ҳам ўргатиш керак”, – дейди мактаб раҳбарлари.

Фото: oerestadgym.dk

Ўрта ҳисобда ўқув куни эрталаб соат 8 да бошланади ва 15:40 гача тугайди. Ўрганилиши шарт бўлган фанлар: дан тили, инглиз тили, иккинчи чет тили (француз, испан, немис ёки хитой тили – хоҳишга кўра), физика, математика, тарих, дин, санъат (визуал санъат, мусиқа, драма ёки медиа), жисмоний тарбия, жамиятшунослик, биология ва химия. Келажакда эгаллайдиган касби билан боғлиқ яна учта фанни танлаш имкони бор. Фанларнинг чорак қисмини мактабда эмас, онлайн ўрганиш мумкин.

Фото: 4synapses.com

“Big Picture Learning” (АҚШ)

Ўзига хос хусусияти. Амалий кўникмаларга ўргатувчи мактаб

Фото: bigpicture.org

Бу мактабда ўқиш ва иш ўртасидаги чегара буткул йўқолади. Таълим жараёни махсус модел асосида ташкил қилинган: ўқувчилар кенгаш деб аталувчи 15 кишилик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир кенгашнинг ўз нозири (муаллими) бўлиб, ўқувчилар у билан нафақат таҳсил масаласида, балки касб танлаш масаласида ҳам маслаҳатлашишлари мумкин. Таҳсил давомида ҳар бир ўқувчи стажировкадан ўтади. Биринчи “Big Picture Learning” мактаби 1995 йилда очилган. Лойиҳа Билл Гейтс фондидан грант олгач эса АҚШ, Австралия, Канада, Нидерландия ва Италияда яна 65 та шундай мактаб очилди.

Фото: 4synapses.com

Egalia (Стокҳолм, Швеция)

Ўзига хос хусусияти. Гендерсиз мактаб

Фото: 4synapses.com

Мактабнинг шиори – “Эҳтиром, масъулият, профессионализм”. Бу ерда ҳар бир бола ҳамиша ўзини хавф-хатардан холи ҳис қилиб, ўқишга, комилликка интилади. “Egalia”даги таълим тизими жинси, дини ва миллатидан қатъи назар ўқувчиларнинг тўлиқ тенгҳуқуқлилигига асосланади. Мактабда “han” (шведча у, ўғил болаларга нисбатан ишлатилади) ва “hon” (шведча у, қизларга нисбатан ишлатилади) олмошлари ишлатилмайди – ўқувчиларни фақат исми билан аташади. Болалар шу тариқа стереотиплардан халос бўлишади ва бир-бирларига қилган ишларига қараб баҳо беришга ўрганишади.

AltSchool (Сан-Франциско, АҚШ)

Ўзига хос хусусияти. Кремний водийси мактаби

Биринчи “AltSchool” 2013 йили Сан-Францискода очилган. “AltSchool”да 4-14 ёшли болалар ўқийди. Унга “Google”нинг собиқ ходими Макс Вентиля асос солган. “AltSchool”даги ўқитиш модели анъанавий таълим тизимидан фарқ қилади. Мактабда стандарт тестлар йўқ, болалар эса дунёдаги ўзгаришларга мослашишлари осон бўлиши учун уддабуронларча фикрлашга ўргатилади. Дарсларда ўқувчилар 3D-моделлаштириш устида ишлашади, дафтар ўрнига планшетдан фойдаланишади ва реал амалий муаммоларни ҳал қилишни ўрганишади.

Фото: clay-wienerberger.com

Sra Pou Vocational School (Камбожа)

Ўзига хос хусусияти. Катталар ва болалар ўқийдиган мактаб

Фото: 4synapses.com

Мактаб маҳаллий жамоат томонидан фин архитектура агентлиги лойиҳаси асосида 2011 йили қурилган. Қурувчилар маҳаллий аҳоли билан елкама-елка ишлашган. Бу ерда болаларга (катталарни ҳам) тадбиркорликнинг йўл-йўриқлари ўқитилади, ўз бизнесини ташкил қилиш йўллари ўргатилади. Маҳаллий аҳоли учун “Sra Pou Vocational School” – мустақилликка эришиш имкониятидир.

Фото: New York Daily News

P-Tech High School (Бруклин, Нью-Йорк, АҚШ)

Ўзига хос хусусияти. Коллежнинг ўрнини босувчи мактаб

Фото: ptechnyc.org

“P-Tech” катталар мактаби тизимини ўзгартиради. Бу ерда тўрт йиллик дастур ўрнига олти йиллик дастур амал қилади. Болалар олти йил мобайнида STEM-таълим (science – табиий фанлар, technology – технология, engineering – муҳандислик, mathematics – математика) йўналишлари бўйича ўқийди. Бешинчи ва олтинчи йили ўқувчилар New York City College of Technology ўқитувчиларидан таълим олади. Ўқув дастурини тугатгач, 16 ёшида ўсмирлар илк дипломини қўлга киритади ва коллеж битирувчиси мақомига эга бўлади.

Фото: theshoppersweekly.com

Steve Jobs School (Амстердам, Ҳолландия)

Ўзига хос хусусияти. Бошқача фикрлашга ўргатувчи мактаб

Фото: appleinsider.com

Стив Жобс номидаги мактабда ҳар бир ўқувчи ўз қизиқиш ва манфаатларидан келиб чиқиб индивидуал ривожланиш режасини (IDP) танлайди. Шунчаки эмас, балки айпаддаги махсус иловада танлайди: мактаб 4 – 12-синф ўқувчиларининг ҳар бирига шахсий гаджет беради. a2qeducation.com

Фото: gmanetwork.com

Танланган дастурга ҳар олти ойда ўқувчи, унинг ота-онаси ёки мураббийи (мактабда “ўқитувчи” сўзи ишлатилмайди) томонидан ўзгартиш киритилиши мумкин.

Фото: theguardian.com

Қулай жиҳати шундаки, ўқувчи ўзини бошқалар билан таққосламай, ўзига қулай суръатда ишлайверади.

Фото: sfbrightworks.org

Brightworks School (Сан-Франциско, Калифорния, АҚШ)

Ўзига хос хусусияти. Кўнгилга келган ишни қилиш мумкин бўлган мактаб

Фото: sfbrightworks.org

Бу ерда одатда ота-оналар тақиқлайдиган ҳамма ишни қилишга рухсат этилган. Кирга ботиш, олов билан ўйнаш, дазмол ва кир ювиш машинасини қисмларга ажратиш, девор ва мебелларга расм чизиш мумкин.

Фото: sfbrightworks.org

Ва албатта ижод билан шуғулланиш имкони бор: мактаб омбор биносида жойлашган, унда қўлбола қалъа ва театрлар қурилган.

Фото: sfbrightworks.org

“Дунёга қийинчиликларни қизиқарли жумбоқ сифатида қабул қиладиган ва атрофидаги муҳитни ўзгартириш учун ижодий қобилият ва қатъиятга эга одамлар керак”, – дейди мактаб ташкилотчилари.

Фото: cincinnati.com

Carpe Diem School (Айкен, Жанубий Каролина, АҚШ)

Ўзига хос хусусияти. Синфхоналар ўрнига кабинетларда ўқиладиган мактаб

Фото: fromthegrapevine.com

“Ҳамма ўқувчилар ҳар хил, – дейди мактаб бош директори Роберт Соммерс. – Лекин биз уларнинг ҳар бирини мактабдан кейинги ҳаётга тайёрлашимиз керак”. Айнан шунинг учун мактабнинг ичи одатдаги синфхоналарга эмас, офисга ўхшайди. Бу ерда компютер ва таҳсил учун зарур ҳамма нарсалар билан жиҳозланган 300 та кичкина кабинет мавжуд – ҳар бир ўқувчига биттадан.

Фото: wvxu.org

“Carpe Diem” ўқувчилари Аризонада кетма-кет тўрт йил умумий тест синовларида энг яхши натижага эришишди. Шунингдек улар Американинг бошқа мактабларидаги тенгдошларига нисбатан уч карра кўп китоб ўқишади.