Халқ таълими вазирлиги ягона мактаб формаси савдосини мактаблар орқали ташкил этиш тақиқланганини эслатди.

"Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ёки бошқа бичимдаги формаларни марказлашган ҳолда жорий этишни ташкил этиши тақиқланади. Мактаб формалари савдоси махсус савдо шохобчалари орқали ташкил этилади", – дейилади хабарда.

  • Аввалроқ ижтимоий медиада мактаб директорлари формани "қаттиқ тавсия қилишаётгани" ҳақида хабарлар чиққанди.
  • Ота-оналарнинг айтишича, тадбиркорлар аллақачон тиктириб қўйган формаларини энди мактаб директорлари орқали соттирмоқчи бўлган.

ХТВнинг эслатишича, 2024/2025-ўқув йилигача ўқувчилар мактаб формаси ихтиёрий бўлади. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ўқувчилар учун мактаб формалари ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхатини эълон қилган. Ота-оналар формаларни улардан сотиб олишлари мумкин.

Ягона мактаб формаси 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб мажбурий бўлади.