Турли сабабларга кўра кўра болаларнинг боғчасини ўзгартиришга тўғри келади. Аммо бу жараён оғриқли кечмаслиги, боланинг руҳиятида из қолдирмаслиги керак. Чунки дўстлари, таниш ўйинчоқлари ва тарбиячилари аввалги боғчасида қоляпти. Унга қолса бу ердан кетгиси йўқ, аммо аллақачон қарор қабул қилинган. Қуйида бола янги боғчага ўтганда нотаниш муҳит ва жамоага қандай қилиб тезроқ мослашишига кўмаклашиш бўйича психологларнинг айрим тавсияларини келтириб ўтамиз.

Бола, ота-онадан фарқли ўлароқ, нима учун болалар боғчасини ўзгартириши кераклигини тушунмайди. Янги боғчага ўтиши унинг учун кутилмаган воқеа бўлиб қолмаслиги учун уни олдиндан режалар ҳақида сўзлаш керак. Агар бу бошқа жойга кўчиб ўтиш билан боғлиқ бўлса, масалан, айтайлик: “Биз энди бошқа жойда яшаймиз, у ерда сенинг бошқа боғчанг бўлади”.

Маълумотни қисқа ва эҳтиёткорлик билан беринг, болани қўрқитиб юборманг, аммо сўзларингизда ишонч ҳам бўлсин. Ота-она болани бошқа боғчага ўтказиш орқали ҳеч қандай ёмон иш қилмайдилар. Ҳа, у янги болалар ва тарбиячи бўлган гуруҳга боради, аммо бу фалокат эмас, балки янги дўстлар ва ўйинчоқлар билан қизиқарли танишув жараёнидир.

Аввало, ота-она ўзрининг ҳолатига эътибор бериши керак. Бундай муносабат боланинг қандай қилиб бир боғчадан бошқасига ҳотиржам ўтишини таъминлайди. Муносабат барқарор, оиладаги вазият ишончли бўлиши керак. Фарзандингизни янги таасуротлар ҳақида гапирганда тингланг.

Асосийси ваҳима қилмаслик. Агар бутун оила боланинг боғчадаги биринчи куни қандай ўтганини муҳокама қилмоқчи бўлса, у шунчаки қўрқиб, ташвишлана бошлайди.

Икки ёшдан тўрт ёшгача бўлган болалар тарбиячи ва янги жой билан олдиндан танишиши керак, беш ёшдан олти ёшгача бўлган болалар учун дўстлар ва жамоа муҳимроқдир. Эски болалар боғчасидаги дўстлари билан алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Агар у эски боғчадан можароли вазият туфайли кетмаётган бўлса, унда янги жойда, катта эҳтимол билан ҳаммаси яхши бўлади. Мактабгача ёшдаги болалар одатда ўзгаришларга яхши мослашади.

Агар биринчи боғда бола жамоада қийинчиликларга дуч келган бўлса, унда вазият яна қайтарилиш эҳтимоли бор. Бундай ҳолатда, янги болалар боғчасининг психологига олдиндан мурожаат қилинг. Ундан боланинг янги шароитларга мослашишини кузатишини сўранг.

Биринчи болалар боғчасида бўлгани каби, боланинг аста-сакин қолишини таъминланг: кичик ёшдаги болалар учун бир –икки соат ва беш ёшли болалар учун тушликдан олдин. Янги муҳит бу стрессдир ва бола бирданига унда узоқ вақт қолиши шарт эмас. Янги жойга мослашиш даври тахминан бир ой давом этади. Шу билан бирга, бунда ҳиссиёт, кайфият ва камгаплик нормал ҳолатдир — бу ёш болалар учун ҳам каттароқ, деярли “битирувчилар” учун нормал реакциядир.