Ҳиндлар билан ҳамкорликда ишланган “Чексиз қувонч” фильми Ҳиндистонда намойиш этилгандан сўнг ҳиндистонлик туристлар сони икки баравар кўпайди. Бу ҳақида “Ўзбеккино” директори Фурқат Зокиров маълум қилди.

Қизиқ томони, биргина фильм сабабли Ҳиндистондан Ўзбекистонга янги авиарейс йўлга қўйилган", – дейди Фурқат Зокиров.

Комедия жанридаги “Hoichoi unlimited” фильми ўзбек тилига “Чексиз қувонч” деб таржима қилинган.

  • Фильм “Dev entertainment” компанияси билан ҳамкорликда суратга олинган, режиссёри Аникет Чаттопадҳай.
  • Бадиий фильмнинг премьераси 2018 йилнинг 12 октябрь куни Калькуттада бўлиб ўтган.
  • Айни вақтда фильмни ўзбекчалаштириш ишлари кетмоқда ва у тез кунларда ўзбек тилида намойиш этилади. Фильм тўрт оғайнининг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади.
  • Фильм Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Украина ва Озарбайжонда тасвирга олинган.
    Фильмдан кадр.