Европа иттифоқи Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон билан яшил иқтисодиётга ўтишдаги ноу-хау билан ўртоқлашади. Осиёнинг 19 давлатида ишлаётган SWITCH-Asia дастури энди Марказий Осиёни ҳам қамраб олади деб хабар берди ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

Дастур нима ҳақида: барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш моделларидан яшил иқтисодиётга ва барқарор ривожланишга ўтиш тобора долзарб бўлаяпти. Лекин бу мувофиқ сиёсат, татбиқ этиш механизмларини, хабардорликни ва таълим сифатини оширишни, шунингдек, инновация ва масъулиятни талаб қилади.

Қозоғистон ва Қирғизистон ўзларининг кичик ва ўрта бизнес, хусусий секторга асосланган миллий яшил иқтисодиёт стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида турибди. Ўзбекистон ҳукумати эса энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбаларига, хусусан, қуёш энергиясини ривожлантиришга қаратилган муҳим қадамлар қўйди. Тожикистон ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурларини амалга оширишга интилади, Қозоғистон эса энергия самарадорлигини ошириш, экологик хавфсиз технологияларни қўллаш ва мамлакат табиий ресурсларини барқарор бошқариш бўйича тадбирларни тобора кенгайтирмоқда. Шу сингари Қирғизистон органик қишлоқ хўжалигидан энергияни тежовчи ва қайта тикланадиган технологияларга, шунингдек, яшил технологиялар компанияларига мўлжалланган махсус иқтисодий зонани яратишга қаратилган ташаббуслар орқали экологик тоза ривожланиш моделини изламоқда.

Механизми қандай: барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришга ўтиш сиёсий, иқтисодий, институционал қизиқиш ва технологик ўзгаришлар талаб қилади. Бу жараён барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш тамойиллари, ёндашувлари ва стратегияларини биргаликда қўллаш орқали амалга оширилди. Кейинги йилларда (2019 – 2022-йиллар) Марказий Осиёнинг бешта мамлакати Осиё ўзгаришларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш жамғармаси (БИИЧ фонди) мутахассисларидан ёрдам оладилар ва БИИЧга янги ёндашувларни минтақада синаб кўриш мақсадида, тажриба лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар схемаси берилади.

"Осиё ўзгаришларини қўллаб-қувватлаш" (SWITCH-Asia) дастурининг тақдимоти Қирғизистоннинг Бишкекида 5 июлда ўтади.

Бишкекда шунингдек Европа иттифоқи – Марказий Осиё форуми ва 6-7 июл кунлари вазирлар анжумани бўлиб ўтади. Унда янги Европа иттифоқи – Марказий Осиё стратегияси тақдим этилади. Ушбу стратегия, жумладан, атроф-муҳит, сув ресурслари ва иқлим ўзгариши бўйича Париж битимини амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги муайян элементларни ўз ичига олади.