Вашингтон бош музокарачисининг сўзларига кўра, АҚШ вакиллари Толибон жангарилари билан "қатъий" келишуви доирасида улар 20 хафта ичида Афғонистондан 5400 нафар ҳарбийларини олиб чиқишади.

Залмай Халилзод узоқ кутилган келишув ҳақида афғон раҳбарларини хабардор қилганидан сўнг, бу ҳақда биринчи бўлиб телевидениега интервью берганини гапирди.

Аммо Халилзодга кўра, якуний маъқуллаш ҳали ҳам АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан амалга оширилади.

Мазкур интервью трансляцияси чоғида Кобулда йирик портлаш содир бўлди.

Толибон бу ҳужум ортида камида 16 кишини ўлдирилиши ва 119 кишини жароҳатлашига олиб келувчи тракторга ўрнатилган бомба ишлатилганини айтмоқда.

Мақсад шаҳарнинг мустаҳкам яшил ҳудудидан унча узоқ бўлмаган жойдаги хорижликлар яшайдиган турар-жой мажмуаси бўлган.

Бироқ бу айнан афғон фуқароларига қимматга тушган. Тонгда кўчаларда ғазаб кучайиши билан 400 га яқин чет элликлар бу тумандан олиб чиқилган. Маҳаллий аҳоли шиналарни ёқиб, асосий йўлни тўсиб қўйишган ва чет элликлар бу ҳудудни бутунлай тарк этишини талаб қилишган.

«Бу улар учун биринчи марта азоб чекишимиз эмас», - Абдул Жамил AFP агентлигига. - "Уларни бошқа бу ерда бўлишини хоҳламаймиз"

Афғонистонлик оддий фуқаролар, жангарилар ва ҳукумат кучлари борасида ҳалигача аниқ рақамлар маълум эмас. БМТнинг 2019 йил февраль ойидаги ҳисоботида 32 000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлганлиги айтилган.

Браун университети қошидаги Уотсон институтининг таъкидлашича, 58 000 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари ва 42 000 мухолифатчи ўлдирилган.

Калифорния: кемада ёнғин

Калифорния қирғоғидаги "Консепшн" кемасида ёнғин: саккиз киши ҳалок бўлган.

Калифорния штатининг Санта-Крус ороли шимолий қирғоғида чўкиб кетган «Консепшн» сайр кемасидан яна 4 кишининг жасади топилган. Шу тариқа қурбон бўлганларнинг сони 8 кишига етди, яна 20 дан зиёд инсонлар бедарак кетган ҳисобланмоқда.

Кема бортида 34 нафар йўловчи ва экипажнинг 5 аъзоси бўлган. Кема ёниб, Санта-Крус оролининг 20 метр тубига чўккан. Юқори палубада бўлган экипаж аъзолари сувга сакраган, уларни кема яқинидан ўтаётганлар қутқарган. 34 нафар йўловчи эса палуба биносининг ичида қолганлар.

23-метрли "Консепшн" кемаси 1981 йилда қурилганлиги маълум қилинган. Ҳодиса пайтида кемада асосан сузиш ва денгиз балиқчилиги ишқибозлари, дам олиш кунларида табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришга йўл олган кишилар бўлган.

Маҳаллий вақт билан тонгги соат 3 да кемада ёнғин чиққан, сабаблари ҳали маълум эмас. Айни пайтда кема сув остида.

Кема қирғоқ яқинида бўлишига қарамай, унда ёнувчи буюмларнинг кўплиги боис оловни ўчиришнинг имкони бўлмаган. Ўт ўчирувчилар бир неча марта оловни ўчиришга уринишган, авж олган алангани бостира олмаганлар.

АҚШ қирғоқ қўриқчилари раҳбари Аарон Бемис ёнғин кучлилигидан ўт ўчирувчилар ҳатто аланга ўчгач ҳам бортга чиқа олишмаганини айтди.

Британия: Бош вазир таназзулга юз тутмоқдами?

Британ депутатлари таътилдан қайтиши билан бош вазир Борис Жонсоннинг Британиядан Европа Иттифоқидан келишувсиз чиқишини тақиқловчи қонун лойиҳасини парламентга тақдим этиш ниятида. Депутатлар Брекситни 31 октябрдан уч ойга - 2020 йил 31 январгача қолдиришни таклиф қилишмоқда.

ВВС га кўра, Жонсоннинг ўзи агар уни депутатлар қўллаб-қувватламаса, 14 октябрь куни муддатидан олдин сайловларни ўтказишни таклиф қилади.

Ушбу сайловларнинг ўтказилиши эҳтимоли узоқ вақтдан буён муҳокама қилинмоқда. Бош вазир бунга қарши, шу боис Жонсон Брексит тўғрисидаги қонунни ҳукуматга ишонч овози сифатида қабул қилади.