Берлин агар 5G мобил алоқа тизимларида “Huawei” маҳсулотларидан фойдаланишга рухсат берса, АҚШ жосуслик соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатади. Бу ҳақда АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл маълум қилган.

Гренеллнинг айтишича, Германия 5G мобил алоқа тизимларида “Huawei” ёки бошқа хитой фирмалари маҳсулотидан фойдаланса, жосуслик соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишни тўхтатишига тўғри келади. Мудофаа ва жосуслик соҳасида ишончли коммуникация воситалари муҳим роль ўйнайди.

Ушбу огоҳлантириш АҚШнинг Хитой коммуникация воситаларини бойкот қилиш ва барча иттифоқчиларини шунга мажбурлашга уриниши жиддий эканини кўрсатади.

“Huawei” ҳам бунга қарши кенг миқёсли пиар акцияларини бошлаган. Айни пайтда АҚШ ҳукуматини судга беришини маълум қилган.