Америкалик профессор ўзбек таълим тизимини ислоҳ қилишда ёрдам беради. Таълим соҳасида узоқ йиллар тадқиқот қилган профессор Карли Вомак-Вен Халқ таълими вазирлигида маслаҳатчи бўлган.

"Карли Вомак-Вен икки ой мобайнида давлат таълим стандартларини баҳолашга ва қайта кўришга ёрдам беради. Хусусан, таълим жараёнига STEAM дастурини жорий этишда ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маслаҳат бериб боради", – дейлидаи ХТВ ахборотида.

STEM – мактаб ўқувчиларини янги ўқитиш методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш тизимига муқобил тизим ҳисобланади. У болаларни бир вақтнинг ўзида тўртта — фан (Science), технология (Technology), инженерлик санъати (Engineering) ва математика (Math) бўйича ўқитиш тизимига асосланган. Бу амалий ва кўнгилочар лойиҳалар машғулотлари ёрдамида сабоқ берилади.

STEM фанлар бўйича эмас, балки “мавзу”лар бўйича интеграциялашган ўқитиш тизимидир. STEM –таълимда амалий машғулотлар ёрдамида илмий-техник билимларни реал ҳаётда қўллаш ўргатилади. Ҳар бир дарсда улар замонавий индустриянинг маҳсулотларини ишлаб чиқади, барпо қилади ва ривожлантиради.

Ўзбекистонда STE(A)M дастури бўйича болаларга ҳозирча президент мактаблари ва 2020 йилдан “Ижодкор болалар” мактабларида сабоқ бериш режалаштирилган.

АҚШлик профессор Фулбрайт дастури бўйича келган ва сентябрь ойидан Ўзбекистонда иш бошлайди. Ушбу дастур АҚШлик юқори малакали мутахассислар ва олимларни тажриба алмашиш учун жалб этиш имконини беради.